Ўткирбек Холмирзаев ва Зайниддин Шамсидинов оилавий зўравонликка доир 10 462 иш асосида ўтказган тадқиқот Ўзбекистонда аёллар ҳимояси учун қабул қилинган қонун уларни жазолашга ҳам хизмат қилаётганини кўрсатди. «Бу парадокс дунёнинг ҳеч бир ҳуқуқий тизими амалиётида учрамаган», дейди тадқиқотчилар.
Маҳаллаларда зўравонликка учраган аёлларга ижтимоий ёрдам берилмаяпти, дейилади президент билан учрашувда. Буни ўзгартириш режалаштирилмоқда. «Инсон» марказлари томонидан туман миқёсида ёрдам кўрсатилади. Зўравонликка қарши кураш таълим ва меҳнат муносабатлари соҳаларида ҳам кўриб чиқилади.
Тошкентда «танишиб, кейин турмуш қуриш» мақсадидаги эркак 17 ёшли қизга тегиниб, қаршилик кўрсатганида, юзига урди. Жабрланувчи бошқаларга ўрнак бўлиши учун унга энг қаттиқ жазони беришни сўради. Суд уни 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро Кореяда ишлаётган рафиқаси билан телефон орқали жанжаллашиб, 8 ёшли ўғлининг бўғзига пичоқ тиради. Маълум бўлишича, у олдин ҳам хотинига нисбатан зўравонлик қилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди. Болага унинг бувиси вақтинчалик васий этиб тайинланди.
Чилонзор туманида алабай эгасининг кўз ўнгида икки қиз сайр қилдираётган бошқа итга ҳужум қилди, шундан сўнг жониворлар эгалари ўртасида жанжал келиб чиқди. Алабайнинг эгаси қизларга таҳдид қилиб, иккисини ҳам урди.
25 ноябрь — Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни. Аёлларга нисбатан зўравонлик — кўҳна ва катта муаммо. Миллат оғриқлари ҳақидаги мулоҳазалари аср ошса ҳамки ўз долзарблигини йўқотмаётган ўзбек маърифатпарварлари мессенжерлари замонида бу мавзуни қандай муҳокама қилган бўларди?
Ўзбекистон президенти яқинда Фарғонада 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилганини тилга олди. «Бу ҳолат вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турибди», дея таъкидлаган Мирзиёев айрим маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари институти кутилган натижани бермаётганини қайд этди.
Апрелда аёл ҳамкасбларини дўппослаган Узун туманидаги 31-мактабнинг эркак ўқитувчисига нисбатан суд ҳукми ўқилди. У 1,5 йил муддатга қамалди. Шунингдек, ундан икки нафар жабрланувчига етказилган маънавий ва моддий зарарлар ундирилган.
Тошлоқ туманида қизига ота-онаси билан мактабга келишини талаб қилгани учун синфхонада педагогни ҳақоратлаб, калтаклаган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Аёл қилмиши учун узр сўрамаган ва эндиликда 6 млн сўм миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.
Сурхондарёдаги мактабда аёл ҳамкасбларини калтаклаган эркак ҳодисадан кейин ҳам озодликда эди. Воқеа видеоси тарқалгач, жиноят иши қўзғатилиб, эркак ушланган, мактаб директори ишдан олинган, жабрланувчининг ҳолидан эса ҳоким хабар олган. «Газета.uz» ҳодиса иштирокчилари билан суҳбатлашди (видео).
Бир йил аввал Тошкентда хотин-қизларга қарши зўравонликлар олдини олишга қаратилган «Умидани чақиринг» лойиҳаси бошланганди. Лойиҳа учун йил қандай ўтди? Неча киши «Умидани чақирди»? Энди нима бўлади? «Газета.uz» лойиҳа ташаббускори — БМТ Тараққиёт дастури вакиллари билан шу ҳақда суҳбатлашди.
Тошкент метрополитенида аёлларнинг зўравонликка қарши ёрдам сўраб қилган мурожаатларини радиотўлқинлар шаклида акс эттирган баннер ва постерлар жойлаштирилди. Уларнинг ҳар бирида QR-код мавжуд бўлиб, у орқали ёрдам ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг